Роналду фақат бир шарт билан

Криштиану Роналду ёзги трансферлар даврида “Ювентус”ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

36 ёшли португалиялик футболчи фақат бир шарт билан “кекса синьора”дан кетиши мумкин. Гап шундаки, агар туринликлар мавсумни кучли тўртликдан ташқарида якунлаб, Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга бўла олмаган тақдирдагина Роналду бошқа жамоага ўтиб кетади.

Сўнгги пайтларда Криштиану Роналду яна “Манчестер Юнайтед” ёки “Реал” каби собиқ жамоаларига қайтиши мумкинлиги ҳақида турли миш-мишлар юрибди.

Андреа Пирло бошчилигидаги “Ювентус” айни дамда А Серия мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда. Туринликларни 5-ўринда бораётган “Наполи” билан бор йўғи 5 очко ажратиб турибди холос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар