Роналду фаолиятини қачон якунлашига шаъма қилди

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду яқин йиллар ичида фаолиятини якунлаши мумкинлигига шаъма қилди. Бу ҳақда SPORTbible нашри хабар тарқатмоқда.

"Мен футболни жуда яхши кўраман. Менга мухлисларни роҳатлантириш ёқади. Мен футболдаги Криштианунинг мухлисларини яхши кўраман. Ёш мен учун муҳим эмас, ҳаммаси руҳиятга боғлиқ.

Охирги 5 йилда футболдан ташқаридаги ҳаёт ҳақида кўпроқ ўйлай бошладим. Ким билади, яна икки йилдан сўнг нималар бўлади", - дейди 34 ёшли португалиялик футболчи.