Роналду Евро-2020 саралашида кетма-кет 6 та ўйинда гол урди

Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду Евро-2020 саралаш босқичи доирасида Люксембург (2:0) га қарши кечган баҳсда гол урди.

Бунгача, Роналду Сербия (4:2), Люксембург (3:0) ва Украина (1:2) дарвозасига биттадан гол урган эди.

Бундан ташқари, Литва (5:1, 6:0) га қарши кечган 2 та беллашувда покер ва хет-трик қайд этди.

Бу билан, "Ювентус" ҳужумчиси Евро-2020 саралаши доирасида кетма-кет 6 та учрашувда гол урди.

Маълумот учун, ушбу турнирнинг саралашида Криштиану Роналду Харри Кейн ва Эран Захави билан бир қаторда 11 та гол билан тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда. Аммо, Англия ва Исроиль терма жамоалари биттадан кам ўйин ўтказишган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AzizXudoyberdiyev
17/11/2019 22:15
Gazini bos ronaldo rekordga ozgina qoldi