Роналду энди миллиардер

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду дунё тарихида миллиардер бўлган учинчи спортчига айланди.

Машҳур Forbes нашри тўпурар футболчини миллардерлар қаторига қўшди.

Роналду 17 йиллик фаолияти давомида 650 миллион долларни турли клублардан маош сифатида олган. Уни миллиардерга айлантирган қолган даромадлари турли ҳомийлик шартномалари орқали ишлаб топилган.

Жаҳон спорти тарихида Роналдугача фақатгина гольф устаси Тайгер Вудс ва енгилмас профессионал боксчи Флойд Мэйвезер миллиардерлик мавқеига эришган.

Устасига фарқи йўқ. Роналду, Месси ва Неймар коронавирусдан ҳам миллионлаб “соққа” қилди

Роналду Месси яқинлаша олмайдиган рейтингда якка пешқадам

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)