Роналду энди миллиардер

Туриннинг "Ювентус" клуби ва Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду фаолияти давомида 1 млрд доллар ишлаб топган тарихдаги учинчи спортчи бўлди. Бу ҳақда Business Insider нашри хабар бермоқда.

35 ёшли футболчи бу борада АҚШлик гольф устаси Тайгер Вудс ва боксчи Флойд Мэйвезердан сўнг учинчи бўлди. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Криштиану футболчилар орасида миллиардлик довонга етган илк ўйинчига айланди.

Қайд этиш лозимки, Роналду гарчи коронавирус туфайли “Ювентус”даги маоши камайганига қарамай, 2020 йилда ушбу натижани қайд этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)