Роналду
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Криштиану Роналду ўз вақтида “Барселона”га ўтиш имконияти бўлгани ҳақида гапирди.

“Мен Арсен Венгер билан учрашганман ва у билан “Арсенал”га ўтиш ҳақида гаплашганмиз. Шунингдек “Барселона” билан ҳам музокаралар ўтказганман ва у ижобий якунланиши мумкин эди. Менга шунингдек “Реал” ва “Интер”дан ҳам қизиқишлар бўлган. Бироқ, “Манчестер Юнайтед”га қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувидан сўнг барчаси ўзгариб кетди ва улар мени сотиб олишди”, - дейди португалиялик футболчи.

Маълумот учун, 18 ёшли Роналду 2003 йил “Спортинг”дан 19 млн евро эвазига “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтган эди.