Роналду А Сериянинг 38 та баҳсида 25 та гол урди. Ундан фақатгина 4 та футболчи яхшироқ натижа кўрсатган

Айни дақиқаларда Италия А Сериясининг 8-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Болонья" (2:1) қарама-қаршилиги бўлиб ўтмоқда. УЧрашувда Криштиану Роналду ҳисобни очди.

Ушбу гол Роналду учун А Сериядаги 38 ўйинда 25-си бўлди. 1994/95 йилги мавсумдан буён, фақатгина 4 та футболчи Роналдудан кўпроқ гол урган.

Собиқ ҳужумчи Винченцо Монтелла 31 ўйинда 25 та гол урган бўлса, бразилиялик Роналдо ҳисобида 32 та гол бор. Диего Милито ва Андрей Шевченко ҳисобида эса 33 тадан гол мавжуд.