Роналдонинг 2002 йилдаги соч турмаги ёдингиздами? Навбат

"Барселона" форварди Мартин Брэйтуэйт ўз соч турмагини ўзгартиришга қарор қилди.

28 ёшли ҳужумчи сочини деярли калга олдирди, аммо бошининг олд қисмида бироз соч қолган. Ушбу турмакни 2002 йилги жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо амалга оширганди.

"Уйда ўтиравериш ғалати! Сиз ўзингиз ҳақингизда янги нарсаларни ўрганишингиз мумкин. Масалан, мен ҳали ҳам сартарош эканлигимни билдим," - деди Брэйтуэйт.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)