Роналдиньо тез орада юлдузга айланадиган бразилиялик футболчи кимлигини айтди

“Барселона” клуби ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдиньо “Реал” Мадридда тўп сураётган ҳамюрти Винисиус Жуниор ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.

“Винисиус аллақачон дунёнинг энг яхши клубларидан бирида ўйнаяпти. Тез орада у энг яхши футболчилардан бирига айланади деб ўйлайман”, - дейди Роналдиньо.