"Рома" ҳимоячиси Леонардо Спинаццола фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин.

Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича, "бўрилар" 28 ёшли футболчини 30 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Ҳозирча “қироллик клуби” ҳам бу борада “Рома”га расмий таклиф юбормаган. Агар Марсело “Реал”дан кетса, мадридликлар бу борада Спинаццола вариантига жиддий эътибор қаратишлари мумкин.

Леонардо Спинаццола ўтган мавсум “Рома” сафида 39 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию