"Катта дубулға" туркумига кирадиган Франция очиқ чемпионатининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида чемпион номи аниқланди.

Бош соврин учун кураш олиб борган Жокович - Циципас учрашуви 5 сет давом этди. Дастлабки икки сетда имкониятни бой берган Новак ўзида куч топа олди. Кейинги 3 сетда сербиялик ракетка соҳибининг қўли баланд келди ва камбэк эвазига титулни боши узра баланд кўтарди.

Шу тариқа, жаҳоннинг биринчи рақамли ракетка соҳиби ўз фаолияти давомидаги 19-"катта дубулға" совринини қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию