Теннис бўйича Франция очиқ чемпионатининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида илк финалчи номи аниқланди.

Биринчи ярим финал беллашувида германиялик Александр Зверев ҳамда юнон спортчиси Стефанос Циципас ўзаро кураш олиб борди. Дастлабки икки сетди бир хил, 6:3 ҳисобида ўз фойдасига ёздириб қўйган Стефанос кейинги иккитасида 6:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Ҳал қилувчи сетда Циципаснинг асаблари мустаҳкамроқ чиқди ва финал йўлланмасига эга чиқди. Якуний ҳисоб: 6:3, 6:3, 4:6, 4:6, 6:3.

Иккинчи финалчи номига Надаль ва Жокович ўртасидаги баҳс ойдинлик киритиб беради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию