Теннис бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирининг мутасадди раҳбарлари мусобақани ўз вақтида ўтказмоқчи.
 
Бу йилги "Ролан Гаррос" турнири 18 майдан 7 июнга қадар ўтказилиши белгиланган. 
 
"Биринчидан, грунт қопламали кортларда ўтказилувчи мусобақаларнинг энг нуфузлиси бошланишига ҳали анча вақт бор. Иккинчидан, Франция теннис федерацияси коронавирус масаласида мамлакат ҳукумати қабул қиладиган қарорларга бўйсунади ва амал қилади", - дея хабар бермоқда мусобақа расмий сайти.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатида Индиан-Уэллс ва Майамидаги нуфузли "Мастерс" турнирилари, шунингдек, АТР ва WTA томонидан ўтказиладиган барча мусобақалар олти ҳафтага тўхтатилган эди. 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)