Рожер Федерер Шанхайдаги юришини бошлади
Ads

Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер "Мастерс" туркумига кирувчи Шанхай очиқ биринчилигининг иккинчи даврасидан ўз иштирокини бошлади.

Рожер ушбу босқичда испаниялик Альберт Рамосни 6:2, 7:6 ҳисобида таслим қилди ва учинчи давр йўлланмасини қўлга киритди.

Шу тариқа "Rolex Shanghai Masters"нинг навбатдаги босқичида Федерер бельгиялик Давид Гоффин, ёки қозоғистонлик Михаил Кукушкинга қарши кортга чиқади.