Рожер Федерер: Мен Новакни кутмоқдаман
Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Австралия очиқ чемпионатининг яккалик баҳслари чорак финалида қийин ғалабага эришди.
 
Рожер мазкур босқичда америкалик Теннис Сандгренга қарши кортга чиқди ва беш сетда 6:3, 2:6, 2:6, 7:6, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Энди Р.Федерер мусобақанинг ярим финалда сербиялик Новак Жокович, ёки канадалик Милош Раоничга қарши кортга чиқади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)