Рожер Федерер курашни давом эттиради
Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Австралия Очиқ чемпионатининг яккалик баҳслари чорак финал босқичидан муваффақиятли ўтиб олди.
 
Мусобақанинг тўртинчи босқичида Рожер венгриялик Мартон Фучовични 4:6, 6:1, 6:2, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Энди Рожер Мельбурн шаҳрида ўтаётган "Australian Open" биринчилигининг чорак финалида америкалик Теннис Сандгренга қарши ўтказадиган бўлди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)