Рожер Федерер чорак финалда
Швецариялик Рожер Федерер Америка очиқ чемпионатининг тўртинчи даврасида бельгиялик Давид Гоффинга қарши кортга чиқди.
 
Уч сет давом этган ўйинда Рожер рақибини 6:2, 6:2, 6:0 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
 
Шу тариқа Федерер "Катта дубулға" турнирининг ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда болгариялик Григор Димитров билан рақобатлашадиган бўлди. 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)