Роберт Уиттакер:

Ўрта вазнда UFC  чемпиони Роберт Уиттакер  енгил вазн тоифасидаги чемпион Хабиб Нурмагомедов ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

" Мен Ҳабибнинг ашаддий мухлисиман. Ҳалол ва ажойиб курашчи. У ақлбовар қилмайдиган ҳаракатлар қилади. Унинг маҳоратига гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Ҳа, мен унинг мухлисиман.

Унинг менга энг ёқадиган жиҳати шундаки, у тўғрисўзли инсон ва шундай ҳарактерга эга. У мени доим ҳайратлантиради. Шунинг учун ҳурмат қиламан. У ҳар доим ўйлаганини гапиради.

Ҳамма уни қафасда нима қилишни билади. Аммо Хабибни хеч ким тўхтата олмайди. Менимча, бу жуда ажойиб ”,-деди Уиттакер.

Эслатиб ўтамиз: Бизнинг вақт билан эрта тонгда Мелбурнда  UFC 243 турнири доирасида Уиттакер Исроил Aдесаньяга қарши жанг қилади.