Риода Фелпсни доғда қолдирган Олимпиада чемпиони саралашдан ўта олмади
Ads

Айни кунларда Жанубий Кореянинг Квангжу шаҳрида сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бироз аввал бугунги кун дастуридан ўрин олган эркаклар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича саралаш ўктазилди.

Эътиборлиси, унда иштирок этган Рио Олимпиадаси чемпиони сингапурлик Йозеф Скулинг пас натижа билан саралашдан ўта олмади. Скулинг масофани сузиб ўтиш учун 52.93 сония сарфлади ва бу якунда 24-натижа бўлди. Ярим финалга энг яхши натижа қайд этган 16 спортчи йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, Йозеф бундан 3 йил муқаддам худди шу йўналишда Рио Олимпиадасида 50.39 сония билан чемпионликни қўлга киритган эди. Унинг бугунги натижаси Токио Олимпиадасининг норматвини бажариш учун ҳам кифоя қилмади.

Минбар

Барча блоглар