Рио Олимпиадаси чемпионида коронавирус аниқланди

Рио Олимпиадаси чемпиони россиялик боксчи Евгений Тишченкодан коронавирус топилди. Бу ҳақида Mash Telegram-канали хабар бермоқда.

Тишченко шифокорлардан ёрдам сўраб мурожаат қилди. Улар барча керакли тестларни олишди. Афсуски, бу ижобий натижа берди. Энди, жаҳон ва Олимпиада чемпиони уй карантинида шифокорлар назоратида бўлади. Россиялик боксчи енгил шаклдаги CОВИД-19га чалинган.

28 ёшли Тишченко - Олимпиада (2016), жаҳон (2015), Европа (2015, 2017), Бутунжаҳон Универсиадаси чемпиони (2013), Жаҳон кубогининг кумуш медали соҳиби (2013). Профессионал боксда еттита жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)