Рио Олимпиадаси чемпиони допинг тестдан ўта олмади
Ads

Дзюдо бўйича Рио Олимпиадаси чемпиони Рафаэла Силва Пан Aмерика ўйинлари олдидан допинг-тестдан ўта олмади, деб хабар беради Globo Esporte. 9-августдаги бразилияликнинг намунасидан фенотерол препарати топилган.

 Силванинг сўзларига кўра тақиқланган модда унинг танасига тасодифан кириб келган.

 Маълумот учун, Рафаэла Силва 2016 йилги Рио Олимпиадасида 57 кг вазнда олтин медални қўлга киритган эди.