Рейес Жонсдан учраган аламли мағлубиятига қандай изоҳ берди?

UFC жангчиси Доминик Рейес яримоғир вазн тоифаси чемпиони Жон Жонсга қарши кечган жангдан кейинги фикрларини билдирди.

"Ўйлашимча, жангда мен ғолиб бўлдим. 3 та раунд менинг фойдамга ишлади. Айнан 3 та раундда мен уни енгдим, ушбу раундларда барча ишларим ўхшади.

У фақатгина тўрт ва бешинчи раундларни юта олди. Биламанки, мен яхшироқ эдим," - деди Рейес.

Эслатиб ўтамиз, UFC 247 доирасида Жон Жонс Доминик Рейес устидан ҳакамлар бир овоздан қабул қилган қарор эвазига ғалаба қозонди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)