"Спортинг" ярим ҳимоячиси Рафинья Диас фаолиятини "Ренн"да давом эттиради.

Трансфер францияликларга 21 млн еврога тушди. Клуб Диас билан 5 йиллик битимга эришди.

Маълумот учун, "Спортинг" 22 ёшли футболчини 2018 йилнинг май ойида 6,5 млн еврога харид қилган.

Португалия чемпионатининг ўтган мавсумида Рафинья Диас 24 та учрашув ўтказиб, 3 та гол урди ва битта ассистлик вазифасини бажарди.