Ребекка Петерсон ярим финалда ўйнайди

Швециялик теннисчи Ребекка Петерсон Тяньцзин шаҳрида ўтаётган мусобақанинг ярим финал босқичига муваффақиятли чиқиб олди.

Ребекка яккалик баҳсларининг чорак финалида хитойлик Яфань Ванга қарши кортга чиқиб, якунда 6:7, 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди "Tianjin Open"нинг ярим финалида Петерсон тунислик Онс Жабер билан ўзаро рақобатлашади.

Минбар

Барча блоглар