«Реал» клубининг собиқ бош мураббийи Сантьяго Солари яна жамоага қайтди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Сантьяго Солари "Реал" клубининг элчисига айланди.

Эслатиб ўтамиз, “қироллик клуби” Соларини 11 март куни истеъфога чиқариб, ўрнига Зинедин Зиданни тайинлаган эди.