"Реал" Мадрид клуби ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи Висенте Дель Боске “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессини дунёнинг энг зўр футболчиси деб айтди.

“Месси ёки Роналду? Сизга нима учун у (Месси) дунёдаги энг яхшиси эканлигини айтиб бераман. Мен буни Криштиануни камситиш учун айтаётганим йўқ.

Месси қўшни уйда яшайдиган кўчадаги бола. У биз билан бирга майдонда кўнгил очадиганлардан биридир. Шунинг учун у дунёдаги энг яхшиси”, - деди испаниялик мутахассис.

Месси фаолияти давомида “Олтин тўп”ни 6 марта, Роналду эса 5 марта қўлга киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию