"Реал" клуби сентябрь ойида энг яхши ҳаракат қилган футболчиси номини маълум қилди.

Унга кўра, жамоа дарвозабони Тибо Куртуа бу номга лойиқ кўрилди. Бельгиялик посбондан ташқари, номзодлар орасида Винисиус Жуниор, Рафаэль Варан, Федерико Вальверде ҳамда мадридликлар сардори Серхио Рамос ҳам бор эди.

28 ёшли посбон сентябрь ойида 2 та баҳсда майдонга тушиб, 6 та сейв ва 1 қуруқ ўйинни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)