“Реал”нинг ҳам “Месси”си бор!

Alebia Analytics тадқиқот маркази Ла Лига ўйинларида футболчиларнинг дриблинг қўллаш самарадорилигини ўрганиб чиқди.

Унга кўра, “Барселона” етакчиси Лионель Месси ва “Реал”нинг “Мальорка”да ижарада ўйнаётган 18 яшар футболчиси Такэфуса Кубо бир хил натижа билан етакчилик қилмоқда. Ҳар икки футболчи бир учрашувда ўртача 5,4 та муваффақиятли дриблинг ишлатади. Кейинги ўринда 5,3 натижа билан “Бетис” вакили Набил Фақир бормоқда.

Аслида Кубонинг лақаби ҳақиқатан ҳам “Месси”. Унинг бўй-басти Леоникига ўхшаш, ўйин услубиҳа деярли бир хил. Бунинг сабаби Кубо беш йил давомида “Барселона” тарбиясини олган. Ўтган йили эркин агент сифатида “Реал” сафига қўшилди.

"Олтин бутса". Роналду ва Месси тахтни топширмоқда

Шомуродов “Наполи”, “Севилья”, “Атлетико” ҳужумчиларидан олдинда!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)