Испания Ла Лигасининг 22-туридан ўрин олган "Реал" ва "Атлетико" қарама-қаршилиги учун Зинедин Зидан рўйхатга киритган футболчилар номи маълум бўлди.

Жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтган Гарет Бэйл ва Эден Азар навбатдаги учрашувнинг қайдномасидан жой олмади.

Шу қаторда, Начо Фернандес, Родриго ва Браим Диас ҳам Мадрид дербисида қатнашмайди.

Қайдномага киритилган футболчилар рўйхати билан танишинг!

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Альфонс Ареоля ва Диего Альтубе.

Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Марсело ва Ферлан Менди.

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Хамес Родригес ва Иско.

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Лукас Васкес, Лука Йович ва Винисиус Жуниор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)