"Алавес" Аьсер Гаританонинг бўшаб қолган бош мураббийлик курсисини мавсум сўнггигача Хуан Рамон Мунис эгаллаши ҳақида расмий маълумот берди.

Ўтган мавсумда "Малага"дан истеъфога чиқарилган Мунис жорий мавсумни эркин агент сифатида ўткизаётган эди.

Энди "Реал"га қарши 10 июлда бўлиб ўтадиган баҳсга "Алавес" янги бош мураббий қўли остида тайёргарлик кўради.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига 34-туридан сўнг, "Алавес" турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)