“Реал”га кўп гол урадиган ҳужумчини беришмоқчи

“Реал” ва “Айнтрахт” клублари ўзаро ҳужумчи алмашишга яқин турибди. Гап шундаки, трансфер ҳуқуқи мадридликларга тегишли бўлган Лука Йович “Қироллик клуби”да ўзини кўрсата олмаганидан кейин Бундеслигага ижарага қайтариб юборилди.

“Айнтрахт”да сербиялик ҳужумчининг ўйини очилиб кетди. Шу билан бирга Бундеслига клуби таркибида тўпурарлар баҳсида иккинчи ўринни эгаллаган Андре Силва ҳам бор.

“Айнтрахт” 28 та гол муаллифи бўлган португалиялик футболчини ёзда ушлаб қолиши қийин бўлади. Шу боис, улар Андре Силвани Мадридга юбориб, ўрнига Лука Йовични олиб қолмоқчи. Табиийки, “Реал” бу рокировкани қабул қилса, муайян миқдорда компенсация ҳам тўлаши керак бўлади.

Маълумотларга қараганда, Флорентино Перес бу рокировкага бефарқ эмас ва тез кунларда томонлар музокарага киришади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию