“Реал” Мадрид клуби форварди Карим Бензема 3 ойлик танаффусдан сўнг яна қайта тикланаётган мавсумни сабрсизлик билан кутмоқда.

“Зиданнинг хабари ёқимли бўлди. Чунки, футбол ўйнаш завқли. Биз ўтган ҳафтага қараганда ҳозир кўпроқ ишлаяпмиз. У пайт биз кўпроқ жисмоний машқлар устида ишладик.

Мослашиш жараёни жуда яхши, босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Жамоадошлар билан машғулот ўтказиш, улар билан тўп орқали муомала қилиш яхши, чунки бунинг уйда имкони йўқ. Тўпсиз ўтган икки ойдан сўнг майдонга мослашишингиз қийин кечади, лекин биз барчамиз яхши ҳаракат қиляпмиз”, - дейди франциялик футболчи.

“Реал” айни дамда Ла Лигада пешқадам “Барселона”дан сўнг 2-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)