“Реал” юлдузини Англияга чорлашмоқда

“Тоттенхэм” раҳбарияти таркибни кучайтириш мақсадида “Реал” ярим ҳимоячиси Искони Англияга кўчириб келмоқчи.

29 ёшли футболчи Испания чемпионатининг энг ёрқин юлдузларидан ҳисобланган ва ўз вақтида унинг трансфер суммаси 100 миллион фунтгача етган эди.

Бироқ, кейинги мавсумларда Иско кўп жароҳатланди ва унинг ўйинида пасайиш кузатилди. Натижада у етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Иско Европа чемпионатида қатнашадиган Испания терма жамоаси таркибига ҳам киритилмади.

“Тоттенхэм” омади чопмаётган Искога ишонч билдирган ҳолда, уни 14 миллион фунтга сотиб олмоқчи ва бу борада “Қироллик клуби” мутасаддилари билан музокараларни бошлаб юборди.  Исконинг амалдаги шартномаси бир йилдан сўнг якунланишини инобатга олган мадридликлар ҳам уни ёзда сотиб юборишга тайёр.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию