“Реал” юлдузи жамоада қолиш учун маошидан воз кечди

Лионель Месси ва Криштиану Роналду гегемонлиги даврида “Олтин тўп”ни қўлга киритишни  уддалаган Лука Модрич “Реал”да қолиш учун маошининг бир қисмидан воз кечди.

Томонлар келишувига кўра, хорватиялик ярим ҳимоячининг шартномаси 2022 йилнинг ёзигача узайтирилади. Бунинг эвазига маоши пасайтирилади. Клубнинг бу талабини Модрич қабул қилгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

35 ёшли футболчи жорий мавсумда “Реал” таркибида барча турнирларда 40 та ўйин ўтказиб, тўртта гол урди ва олтита голли пас узатди.

Лука Модрич фаолиятини айнан Мадрид суперклубида якунлашни орзу қилишини бир неча бор айтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар