"Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Федерико Вальвердеда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Вальверде Covid-19 га чалинган бемор билан алоқада бўлгани учун 18 апрель куни карантинга олинган эди. Унинг бугун топширган тест натижалари мусбат чиқди.

22 ёшли уругвайлик футболчи айни шу сабабли, Ла Лиганинг 33-туридан ўрин олган "Хетафе"га (0:0) қарши ўйинни ўтказиб юборган эди. Энди у бугун бўлиб ўтадиган "Кадис"га қарши ўйинда ҳам жамоасига ёрдам беролмайди. Энг ёмони, Вальверде 27 апрель куни Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган "Челси"га қарши дастлабки учрашувда ҳам ўйнолмаслиги мумкин.

Вальверде жорий мавсум "Реал" сафида 28 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар