“Реал” Холанд ва Мбаппени кутиб олишга тайёрланяпти

Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппега харидор бўлаётган “Реал” бу трансферлар амалга оширгунича таркибни тозалаб, футболчи сотиш ва уларга кетадиган маошлари тежаш орқали молиявий захира шакллантирмоқчи.

Ёзда клубдан кетиши керак бўлган футболчилар рўйхатининг биринчининг поғонасида айни пайтда ижара асосида “Тоттенхэм” шарафини ҳимоя қилаётган Гарет Бэйл қайд этилган. Шунингдек, ушбу рўйхатдан ҳимоячилар – Рафаэль Варан, Марсело, ярим ҳимоячи Иско ҳам бор.

Жамоага Криштиану Роналдунинг ўрнини босиш учун олиб келинган Эден Азар ишончни оқлай олмади. Клуб хўжайинлари ёзда бельгиялик ярим ҳимоячини ҳам сотиб юборишга тайёр. Бундан ташқари, жамоа сардори Серхио Рамос билан ҳам музокаралар вақтинча тўхтатилди.

Transfermarkt  портали Мбаппенинг трансферини 180 миллион еврога баҳоламоқда. “Боруссия” ҳам Холанд учу шунча талаб қилмоқда. Мадридликлар ҳеч бўлмаса, улардан бирини олишга ҳаракат қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Omonov Hakimjon
29/03/2021 18:47
Ikkalasini ham olib kelishi kere

Минбар

Барча блоглар