Франциянинг "Ренн" клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинжа "Реал" ва "Барселона"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра испан грандлари 16 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Унга шунингдек "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Манчестер Сити" клублари ҳам даъвогарлик қилишмоқда.

Маълумот учун, Камавинжа Франция чемпионатида голли узатма амалга оширган тарихдаги энг ёш футболчи ҳисобланади. У 16 ёш 9 ойлик пайтида голли узатмага муаллифлик қилган.