Ads

"Тоттемхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен "Реал"нинг қизиқишлар доирасига кирмоқда.

27 ёшли футболчини мадридликлар январь ойида сотиб олишга уриниб кўришмоқчи.

"Тоттенхэм" президенти Дэниэл Леви Эриксен билан қишда хайрлашишни истамоқда. Чунки ёзда у эркин агентга айланади ва жамоа билан шартномани узайтириш ниятида эмас.

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан шу йилнинг ёзида Эриксенни сотиб олиш учун жиддий бел боғламади. Сабаби, мадридликлар МЮ ярим ҳимоячиси Поль Погбага кўпроқ эътибор қаратишди ва уни харид қилишга уринишди, аммо бу трансфер ҳам амалга ошмади. Мадрид клуби раҳбарияти даниялик футболчини харид қилишни талаб этишда давом этмоқда.