“Реал”: Супертрансферга пул йўқ!

“Қироллик клуби” раҳбарияти ўз орзусидаги футболчи Килиан Мбаппени сотиб олиш учун етарли даражада маблағ топа олмаяпти.

Мадридликлар 21 ёшли ҳужумчини ёзда трансфер қилишни режалаштираётган эди. Айни пайтда Зидан жамоаси раҳбарлари бу трансферни амалга ошириш учун турли вариантларни ўрганиб чиқаётган бўлса-да, Мбаппени олишнинг имкони топилмаяпти.

Бундан ташқари, “Реал” Мбаппе учун маблағ топган тақдирда ҳам унинг кўп миллионли маошини кўтара олмаслиги маълум бўлди. Шу боис, Испания чемпиони Мбаппени олиш фикридан қайтиш арафасида турибди.

Transfermarkt портали ПСЖ ҳужумчисини 180 миллион еврога баҳолаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)