“Реал” раҳбарияти ёзги трансферлар мавсумида “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбани Мадридга олиб келиш ниятидан қайтмаганини маълум қилди.

Майдон марказини кучайтирмоқчи бўлаётган Зинедин Зидан аслида “Ренн” вакили Эдуардо Камавингага  қизиқаётган эди. Лекин клуб раҳбарияти 17 ёшли ўсмир учун катта маблағ сарфламасдан, унинг ўрнига катта тажрибага эга профессионал футболчини олишни маъқуллади.

Поль Погба жароҳатидан фориғ бўлиб, яна зўр ўйин кўрсата бошлаганидан кейин мадридликларни айнан франциялик ярим ҳимоячини сотиб олиш вариантига қайтди.

133854-27

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)