Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Николя Анелька Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган “Манчестер Сити” ва “Реал” Мадрид клублари қарама-қаршилиги олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.

“Реал” камбэк қила оладими? Зидан билан ҳамма нарса амалга ошиши мумкин. “Манчестер Сити” яхши формада, аммо “Реал” бу “Реал”. Мадридликлар бу турнирда ҳамиша кучли ҳисобланишади.

Бу учрашувда бизни нима кутаётганини билмайман, лекин Зидан камбэк қилишга қодир. Хосеп Гвардиола ҳам ажойиб мураббий. Бизни олдинда ажойиб учрашув кутмоқда”, - дейди Анелька.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)