“Реал” раҳбарлари Зиданнинг севимли шогирдини сотиб юборадиган бўлди

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан ишончини қозонган Рафаэль Варан ёзда клубни тарк этадиган бўлди. Аввалги трансфер бозорида бу ҳимоячи сотилмаслиги эълон қилинганига қарамай, мадридликларнинг фикри ўзгариб қолди.

Маълумотларга қараганда,”Қироллик клуби” франциялик ҳимоячини “Манчестер Юнайтед”га сотиб юборишга рози бўлган ва бу трансфердан келадиган маблағни Мбаппени олиш учун сарфлайди.

Мадридликларнинг бу қарорга келишига футболчининг янги шартномага кўнмагани ҳам таъсир қилди. Варан клубдан текинга кетиб қолмаслиги учун “Реал” раҳбарияти уни 50-60 миллион еврога қўйиб юборади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)