Ads

ПСЖ хужумчиси Неймар "Реал" клубида фаолиятини давом эттириши мумкин. Мадридликлар ушбу трансферни кўриб чиқишмоқда.

Бразилиялик футболчига Мадрид клуби расмий таклиф билан чиқмаган. Испанлар вазиятни кузатишмоқда.

"Қироллик клуби"нинг президенти Флорентино Перес Неймарни қўлга киритмоқчи. Парижликлар форварди "Барса"га қайтиши мумкинлигидан Перес ҳавотирда.

Уч ой олдин бўлган сухбатда Перес Неймар бўйича барча келишувларга эришилганини айтган, аммо ҳозир вазият ўзгарган.

"Реал" ярим химоячиси Гарет Бэйлни Неймар трансфери учун қўшиб бериши мумкин. Гарет эса бундан норози. Бу ёзда Бэйл жамоани тарк этиш истаги йўқлигини таъкидламоқда.

Хабарга кўра, "Барселона" клуби мадридликларга нисбатан, Неймарни қўлга киритишда имкониятлари юқори бўлиб турипти. Аммо вазият ривожи ҳар қандай кўринишга ўзгариши мумкин.