"Реал" "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Танги Ндомбеле учун курашга қўшилади. Таъкидланишича, жамоа устози Зинедин Зидан Ндомбелени Каземирога ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Олдинроқ, хавбек хизматлари учун "Барселона" ҳам қизиқиш билдираётгани маълум қилинган эди.

Шунингдек, мадридликлар "Лестер" юлдузи Жеймс Мэддисон учун таклиф юбориши мумкин. "Қаймоқранглилар" мураббийлар штаби 23 ёшли англиялик футболчи Лука Модрични ўрнини босишига ишонмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)