"Реал" мухлислари учун нохуш хабар
У жароҳат олди.
"Реал" ҳужумчиси Эден Азар Испания чемпионати 11-тури доирасида "Алавес"га қарши ўйинда жароҳат олди.
Белгиялик футболчи учрашувнинг биринчи таймидаёқ майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Родриго ўйинни давом эттирди.
Умумий ҳисобда Азар "Реал" сафига кўчиб ўтгандан буён 36 та учрашувни жароҳат боис ўтказиб юборган. Бошланган мавсумда ҳужумчи клуб миқёсида барча турнирларда 5 та ўйинда 2 та гол киритди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар