"Реал" мураббийлари Модрични терма жамоага қўйиб юборишни хоҳлашмаяпти
У яна жароҳат олиб қайтишидан чўчишмоқда.
“Реал” Мадрид клуби мураббийлар штаби ярим ҳимоячи Лука Модрични октябрь ойидаги Евро-2020 саралаш баҳларида Хорватия терма жамоасида ўйнамаслигини хоҳламоқда.
Marca нашрининг хабар беришича улар 34 ёшли футболчининг яна терма жамоа сафида жароҳат олишидан хавфсирашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Модрич мушакларидан олган жароҳати сабаб 2 ҳафта майдонга туша олмади. Бу эса “Реал”нинг ярим ҳимоясида жиддий муаммоларга сабаб бўлди.
Маълумот учун, Хорватия терма жамоаси октябрь ойида Венгрия ва Уэльс терма жамоаларига қарши ўйнайди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар