"Реал" УЕФА Чемпионлар лигаси 1/4 финал дастлабки учрашувида ўз майдонида "Ливерпуль"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва “Энфилд”даги жавоб ўйинидан олдин яхши имконият ҳосил қилди.

Яна бир эътиборли жиҳати, мадридликлар мерсисайдликларни 10:2 кетма-кет 4 та ўйиндан буён мағлуб этиб келмоқда. Тўплар нисбати эса 10:2. "Реал" сўнгги бор "Ливерпуль"ни 2017/18 йилги Чемпионлар лигаси финалида 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Энди “Ливерпуль” ва “Реал” жуфтлигининг жавоб баҳси 14 апрель куни Англияда бўлади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

“Ливерпуль” АПЛ мусобақа жадвалида 6-ўринда, “Реал” Ла Лигада 3-ўринни эгаллаб турибди. “Ливерпуль” чемпионатнинг навбатдаги баҳсини 10 апрель куни “Астон Вилла”га қарши ўтказади. “Реал” эса худди шу куни ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар