Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Испания суперкубогининг финалида Мадриднинг икки клуби, "Реал" ҳамда "Атлетико" ўзаро баҳс олиб борди.

Қизиқарли кечган баҳснинг асосий вақтида ҳисоб очилмади ва қўшимча бўлимларда ҳам дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолди. Учрашувдан кейинги пенальтилар сериясида "қаймоқранглилар" Симеоне шогирдларини таслим этишни уддасидан чиқиб, Испания суперкубогини қўлга киритишди.

"Реал Мадрид" – "Атлетико" 0:0 (пен. серияси 4:1)

Пенальтилар серияси:
"Реал": Карвахаль (Аниқ), Родриго (Аниқ), Модрич (Аниқ), Рамос (Аниқ),
"Атлетико": Сауль (Ноаниқ), Томас (Ноаниқ), Триппье (Аниқ).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Рамос, Менди, Варан, Иско (Родриго, 60), Кроос (Винисиус Жуниор, 103), Каземиро, Вальверде, Модрич, Йович (Мариано Диас, 83).

"Атлетико" – Облак, Хименес (Савич, 98), Триппьер, Фелипе, Лоди (Льоренте, 89), Эррера (Витоло, 56), Сауль, Корреа, Томас, Жоау Феликс (Арьяс, 101), Мората.

Огоҳлантиришлар: Фелипе (27), Томас (74), Менди (90), Модрич (90), Вальверде (111), Корреа (115), Карвахаль (115), Савич (115).

Четлатиш: Вальверде (115).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)