“Реал”да ўз ўрнини топа олмаган Хамес Родригес фаолиятини ПСЖда давом эттириш имконига эга бўлмоқда.

Колумбиялик плеймейкернинг агенти Жорже Мендеш парижликлар спорт директори Леонардо билан музокара ўтказмоқда ва уни Хамесни олишга кўндиришга яқин турибди. Маълумотларга қараганда, ПСЖ Хамес Родригес трансфери тўлиқ сотиб олиш учун “Реал” талаб қилинаётган 35 миллион еврони беришга тайёр экан.

Родригес примерада саккизта ўйинда битта гол урди холос. “Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан янги мавсумда унга умуман имконият бермоқчи эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)