“Реал” футболчиси Неймар билан тўп суради

Агар футбол агенти Жорже Мендешнинг режаси амалга ошса, “Реал”да ўз ўрнини топа олмаган Хамес Родригес ПСЖда Неймар ва Мбаппе билан бирга тўп суради.

Мендеш колумбиялик ҳужумкор футболчи хизматларини Франция чемпионига таклиф қилди. Бунинг учун парижликлар 35 миллион евродан воз кечиши керак.

Айни пайтда бу футболчига Англия клубларидан қизиқиш бўлаётганига қарамай, иш аниқ таклифларгача етиб бормаяпти. Хамеснинг Мадрид клуби билан шартномаси бир йилдан сўнг якунланишини ҳисобга олиб, клублар унинг трансфери учун харажат қилишни истамаяпти.  

Хамес Родригес якунланган мавсумда атиги 8 та учрашувда ўйнади ва битта гол урди холос.

orig_485298

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)